Унда турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, хорижий давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, академик, ишбилармон доиралар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Фарҳод Арзиев Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг бугунги динамикаси, 2022 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга кучли туртки берган олий даражадаги муҳим тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Ма Чжаосюй давлатлараро кўп қиррали ҳамкорлик жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.
Тадбир доирасида юртимизнинг қадимий тарихи, бетакрор маданияти, урф-одатлари ва анъаналари акс эттирилган бадиий суратлар кўргазмаси ташкил этилди.
Меҳмонлар эътиборига ўзбек миллий рақслари ва куй-қўшиқлари ҳавола этилди.
Лили Сан, Хитой иқтисодий ва тижорат маслаҳатчилари альянси бош котиби:
- Ўзбекистон билан Хитой ўртасида барча соҳаларда кенг қамровли алоқалар дўстлик, тенглик ва ўзаро ҳурмат асосида ривожланиб бормоқда. Биз ҳам, ўз навбатида, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.
Тина, “Lookwe” нашри муҳаррири:
- Биз Ўзбекистонга бағишланган махсус журнал чоп этдик. Ушбу нашр Хитойнинг кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, маданий, туризм ва бошқа соҳалардаги янгиликлари, ютуқ ва имкониятлари билан таништиради.