«Яшил» энергиянинг янги манбаи — тупроқ ва микроблардан

    Шимоли-ғарбий университет тадқиқотчилари гуруҳи кичик ўлчамдаги қурилмани тупроққа ўрнатиб ундан электр тўки олинаётганини кўрсатди.

    Олимлар таъкидлашича тупроқда мавжуд бўлган углерод туфайли, микроблар парчаланади ва улардан электр энергияси ҳосил бўлади.

    Ишлаш принципи анод, катод ва электролитли батареяларга ўхшайди. Кимёвий манбалардан электр энергияси ишлаб чиқариш ўрнига улар тупроққа сингиб, электронларга бўлинаётган бактериялардан фойдаланади.

    Тупроқ остида сув ва кислород миқдорини сақлаб қолишда муаммо бўлди, шунинг учун америкалик олимлар гуруҳи ҳужайраларни кислород билан таъминлаш учун қурилманинг бир нечта дизайн вариантларини таклиф қилишди. Горизонталь диск устидаги картриж кўринишидаги версия энг яхши деб топилди. Диск шаклидаги углерод аноди қурилманинг пастки қисмида, тупроққа чуқур ўрнатилиб, ўтказувчан металл катод эса аноднинг тепасида жойлашган.

    Олимлар катоднинг пастки қисми тупроқдаги намликка эга бўлиш учун етарли чуқурликда эканлигини ва юқори қисми, ўз навбатида, сирт билан бир хил даражада жойлашганлигини таъкидлашади.

    Қурилмадаги катоднинг қисмларини сувдан ҳимоя қилиш учун сув ўтказмайдиган материалдан фойдаланилган.

    Синовлар давомида қурилма ўз тизимларини қувватлантириш учун зарур бўлган энергиядан 68 баробар кўпроқ энергия ишлаб чиқарган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates