Унда Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини кенг аудиторияга очиб берувчи тақдимот намойиш этиляпти.
Тақдимотда Хитой сайёҳлик бозорини жалб этишда аҳамиятли бўлган ҳунармандчилик маҳсулотларимиз, гастротуризм, тиббий туризм, агротуризим, экстремал тоғ туризми, шунингдек, тарихий қадамжоларимиз ва сафари туризм имкониятлари ҳам кенг тарғиб этиляпти, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Маълумот учун, сўнгги йилларда Хитойдан мамлакатимизга кириб келаётган сайёҳлар сони каррасига ошиб боряпти. Бу борада мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларидан Хитойнинг бир қатор провинцияларига тўғридан-тўғри ҳаво қатновларининг амалга оширилаётгани муҳим ўрин тутади.