Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами салоҳияти “Дубай халқаро гуманитар ёрдам ва тараққиёт” кўргазмасида намойиш этилди

    Дубай шаҳрида ўтказилган “Дубай халқаро гуманитар ёрдам ва тараққиёт” конференция ва кўргазмаси ўз ишини бошлади.

    Мазкур тадбир Яқин Шарқ минтақасида гуманитар ва ижтимоий соҳадаги янги ғоялар ва тажриба алмашинуви учун етакчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, БМТ тузилмалари, ижтимоий соҳадаги халқаро ташкилотлар, халқаро, давлат ва хусусий жамғармалар, гуманитар ёрдам маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи компанияларни бирлаштирувчи қулай платформа ҳисобланади.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари ушбу тадбирларда илк маротаба иштирок этмоқда. Мақсад – Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами борасидаги салоҳиятини кўрсатишдир.

    Дастлаб, делегация вакиллари “DIHAD 2004-2024: Гуманитар дипломатия ва келажакка саёҳат” номи остида ўтказилаётган конференцияда иштирок этди.

    Сўнгра, кўргазмада ташкил этилган Ўзбекистон стендида “Made in Uzbekistan” бренди остида ишлаб чиқарилган гуманитар ёрдам маҳсулотлари ва ижтимоий соҳадаги лойиҳалар халқаро ҳамжамият эътиборига намойиш этилди.

    Кўргазма давомида Дубай Амирлиги Ижроия кенгаши аъзоси, “Dubai Media Incorporated” корпорацияси раиси Шайх Ҳашер бин Мактум Ал Мактум Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами имкониятлари билан яқиндан танишди.

    Тадбир доирасида ўзаро музокаралар ҳам ўтказилиб, унда халқаро ташкилотлар билан ижтимоий ҳимояни равожлантиришга қаратилган ўзаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates