Шанхайда Ўзбекистоннинг экспорт ва транзит салоҳияти тақдим этилди

    Бизнес 14 ноябр 2023 1278

    Шанхайда ташкил этилган олтинчи “China International Import Expo-2023» халқаро кўргазмаси доирасида “Бир макон, бир йўл: ўзаро савдо муносабатлари” мавзусида форум бўлиб ўтди.

    Хитой савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган тадбирда ушбу мамлакатдаги қатор етакчи савдо, ишлаб чиқарувчи, логистика ва суғурта компаниялари ҳамда Шанхай шаҳрида жойлашган хорижий давлатлар консулхоналари вакиллари иштирок этди.

    Форум доирасида мамлакатимизнинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан республикамиз экспорт ва транзит салоҳияти тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг жорий ҳолати, икки давлат ҳудудлари ўртасида ўрнатилган тўғридан-тўғри ҳамкорликнинг истиқболлари бўйича иштирокчиларга маълумот берилди.

    Ўз навбатида, савдо ва инвестициявий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, транспорт масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates