Хитой: тўфон туфайли 150 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

    Хитой ҳукумати “Гаеми” супер тўфони яқинлашиб келаётгани сабабли мамлакат шарқидаги Фуцзянь вилоятида 150 мингдан ортиқ аҳолини эвакуация қилди.

    Бу ҳақда Xinhua агентлиги маълум қилди.

    Унга кўра, 25 июль куни куннинг иккинчи ярмида ҳудудга тропик циклон ёпирилади. 70 дан ортиқ паром қатнови тўхтатилди, 100 га яқин авиарейс бекор қилинди.

    Метеорологларнинг фикрича, тўфон шимоли-ғарбий йўналишда соатига 10-15 километр тезликда ҳаракатланишда давом этади. “Гаеми” таъсирида Фуцзянда ёмғир ёғмоқда, баъзи аҳоли пунктларида бир кунда 170 миллиметрдан ортиқ ёғингарчилик кузатилди. Вилоят маъмурияти тегишли чораларни кўрди.

    Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Тайванда тўфон туфайли икки киши ҳаётдан кўз юмди, 201 киши жароҳатланди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates