CGGC компанияси йўл қурилиши соҳасида ДХШ лойиҳаларида иштирок этиш ниятида

    Халқаро ҳамкорлик 30 октябр 2022 1618

    Жорий йил 28 октябрда Хитойнинг China Gezhouba Group Corporation (CGGC) компанияси вакиллари ҳамда Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов ва вазирликнинг тегишли мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда транспорт соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Хусусан, Хитой компанияси вакиллари Ўзбекистонда пуллик автомобиль йўлларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди.

    Хорижий компания вакилларига мамлакатимизда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ДХШ асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.

    Хусусан, Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон, Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси, шунингдек, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 километрлик автомобиль йўли ва Тахтақорача довонида 4,4 километрлик туннель қуриш лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашув якунида Хитой компанияси ДХШ асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ўзининг молиявий, техник ва бошқа таклифларини Транспорт вазирлигига тақдим этишни билдирди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates