Пекин-Тошкент йўналиши бўйича ҳафталик рейслар сони 4 тадан 7 тага, Урумчидан Тошкентга 3 тадан 4 тага кўпаяди. Бундан ташқари, China Southern 2025 йилдан бошлаб Тошкентга Гуанчжоудан Урумчи орқали ҳафтасига уч марта парвоз қилади.
Бу ўзгаришлар жорий йил июнь ойида Циан шаҳрида бўлиб ўтган «5+1 Хитой – Марказий Осиё» конференциясида икки давлат ўртасида ҳаво қатновини сезиларли даражада ошириш ва янги йўналишларни очишга қаратилган келишувлар туфайли амалга оширилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Айни пайтда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳафтасига 63 та мунтазам рейслар амалга ошириляпти, шундан 21 таси йўловчи, 42 таси юк ташувчидир.