Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.
Табиий офат 3 август куни эрта тонгда юз берди. Сел кўприкни вайрон қилиб, иккита магистрал туннелни тўсиб қўйди. Жиди қишлоғидаги уйлар ҳам зарар кўрди.
Агентликнинг қайд этишича, кўприкнинг қулаб тушиши туфайли ичида 11 киши бўлган 4 та автомобилни сел олиб кетди. Улардан 3 нафари ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинди, 1 нафари қутқарилди, қолган 7 нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида. Жидида 7 киши ҳалок бўлди, 10 киши бедарак йўқолди.
Қидирув-қутқарув ишлари табиий офат зонасида давом этмоқда, мазкур ҳудуддаги баланд тоғлар туфайли жараён мураккаблашмоқда. Қидирув амалиётида дронлардан фойдаланилмоқда, деб хабар беради tass.ru.