Юртимиздаги турли дарёлар ва сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда
Тақиқланган давр ва тақиқланган ҳудудда балиқ овлаш ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузганлик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
ШУ йилнинг 15 март куни Экология вазирлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИБ, Миллий гвардия ва шаҳар Экология бошқармаси билан ҳамкорликда қўшма назорат тадбири бўлиб ўтди.