Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 31 март куни амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 30 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити - Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. Дўст Ўзбекистон ва Покистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 30 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. Давлат раҳбарлари қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Шу йилнинг 25- ва 29 март кунлари Олмалиқ кон-металлургия комбинатида тарихий воқеа рўй берди. "Ёшлик I" кони маъданларини қайта ишлашга мўлжалланган 3-Мис бойитиш фабрикасининг йирик майдалаш цехида юклама билан синов жараёнлари ўтказилди.
Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини амалга ошириш, жумладан, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, миллий иқтисодиётда туб таркибий ўзгаришларни рўёбга чиқариш фаол инвестиция сиёсати билан узвий боғлиқ. Бунинг аҳамияти мамлакатимизнинг жаҳон бозорига интеграциялашуви билан янада муҳим аҳамият касб этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир.